ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ ХОДИМЛАРГА САНАТОРИЙЛАРДА ДАМ ОЛИШ УЧУН БEПУЛ ЙЎЛЛАНМАЛАР БEРИЛМОҚДА

4 май 2021 йил
image

Юртбошимизнинг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ 2021 йилда 5,9 мингдан ортиқ халқ таълими бўлими мудирлари ва методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари ҳамда ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилмоқда.

2021 йил апрель ойида Касаба уюшмалари федерация тасарруфидаги 22 та санаторийларда ўн кун давомида 419 нафар ходимлар саломатликларини мустаҳкамладилар.

Жумладан, 2020 йил фойдаланишга топширилган Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги сўлим тоғ қўйнидаги замонавий «Хўжаипок» санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуасида 19 нафар ходимлар таянч ҳаракат тизими, акушер-гинекологик касалликлар, асаб тизими, жигар, буйрак, тери таносил ва бошқа хасталикларни даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олдилар.

 

Шунингдек, касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлимлари ва санаторий маъмурияти томонидан санаторийда дам олаётган ходимларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu