«ЎТКАН КУНЛАР» АСАРИНИ ИНГЛИЗ ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛГАН ОЛИМ МАРК РИЗ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

4 май 2021 йил
image

Жорий йилнинг 3 май куни Халқ таълими вазирлигида АҚШлик олим, «Дўстлик» ордени соҳиби Марк Риз, Абдулла Қодирий набираси Хондамир Қодирий ҳамда Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда америкалик меҳмон Ўзбекистонда умумий ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

photo2021-05-0417-27-40.jpg

Марк Эдвард Риз ўз меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда 1994-1996 йиллар давомида ишлагани, бу даврда кўп вақтини Фарғонада ўтказгани, мутахассис сифатида ўз фаолиятини мактабда олиб борганини алоҳида ҳаяжон билан эсга олди.

Олим Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарини инглиз тилига таржима қилиш устида 15 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган. Китобнинг биринчи тақдимоти 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бўлиб ўтган. Марк Риз мазкур асарнинг инглиз тилидаги талқини ўзбек ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишида ёрдам беришига умид билдирди.

photo2021-05-0417-27-46.jpg

Америкалик олимга ўқитувчиларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик имкониятлари бўйича маълумотлар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu