ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ КАРМАНАДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИБ, БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

8 апрель 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоий вилоятининг Кармана туманидаги мактаблар ҳолатини ўрганди.

2-сон умумтаълим мактаби директорига «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида «Президент совғаси» «Спарк» автомобили топширилгандан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти билан танишди.

Хусусан информатика хонасида дастурий лойиҳаларини яратган иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашди. Улар яратган лойиҳалар билан танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

5 та ташаббус доирасида мактабда ташкил этилган тўгараклар, ёш ихтирочилар ижоди билан танишди.

photo2021-04-0813-52-51-3.jpg

Шундан сўнг вазир Кармана туманидаги 21-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. 874 нафар ўқувчи таҳсил олаётган мазкур мактабда вазир битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбатда бўлди. Уларнинг келажакдаги режалари, танлаган касби ва киришни мақсад қилган олий ўқув юртлари билан қизиқди. Жорий ўқув йилида мактабни 67 нафар битирувчи тамомлайди, шулардан барчаси ҳозирда олий таълим муассасасига кириш истагини билдирган. Ҳозирда мактабнинг 5 нафар битирувчиси муддатидан аввал ОТМга кирган бўлиб, вазир уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилади.

Ташриф сўнгида мактаб кутубхонасига жаҳон дурдона асарларидан китоблар совға қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu