Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.
Учрашув чоғида Ўзбекистонда таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида таълим даражаси, ўқитувчининг билим ва малакасига боғлиқлиги, бугун мактабларни ривожлантириш масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўнлишларидан бири эканлиги инобатга олиниб, соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш зарурати қайд этилди.
Халқ таълими соҳасида мавжуд ҳолатни ўрганиш ҳамда тегишли таклиф ишлаб чиқиш ва келгусида соҳа ривожи йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.