Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.
Танлов шартлари қуйидагича:
✅ Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини (https://telegra.ph/Rudyard-Kipling-If-01-26) ўзбек тилига таржима қилиш;
✅ Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;
✅ Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.
Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.
Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.