Давлат-хусусий шериклик асосида Мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганини маълум қиламиз!
Тижорат банклари томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиздан 18 фоизгача кредитлар ажратилиши белгиланган.
Ишни нимадан бошлаш керак дейсизми?
Аввало, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан белгиланган тартибда ДХШ битимини тузиш лозим бўлади.
Шундан сўнг лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкига ариза билан мурожаат қиласиз.
Сизга қулайлик яратиш мақсадида, керакли ҳужжатлар рўйхати Вазирликнинг расмий саҳифасида жойлаштирилган:
ДХШ асосида битим тузиш учун тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар РЎЙХАТИ
Ҳужжатлар номи
|
1. Ариза
|
2. Гувоҳнома
|
3. Ташкилот раҳбарининг паспорт нусхаси
|
4. Кадастр паспорти
|
5. Мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйҳатидан ўтканлиги тўғрисида Давлат реестридан кўчирма
|
6. СЕО ва ЖС хулосаси
|
7. ФВБ хулосаси
|
8. Ариза тақдим этиладиган кундан узоғи билан бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумот
|
9. Лойиҳа қийматининг камида 25 фоизини молиялаштириш бўйича хусусий шерикнинг имкониятини тасдиқловчи ҳужжат ёки бошқа ташкилотнинг кафиллиги
|
10. Ташкил этиш режалаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносининг белгиланган тартибда тасдиқланган ва келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари
|
11. Ҳудуддаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органининг мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича хулосаси
|
12. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар
|
13. Давлат шериги ва Хусусий шерик ўртасида тузилган битим лойиҳаси
|
14. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва туман бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳини ўрганиш хулосаси
|
Қўшимча маълумотлар учун 98-099-50-00 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.