Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги 9-давлат мактабгача таълим ташкилотида "Методик маҳорат куни" тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятнинг ҳар бир ҳудудидан танлаб олинган таянч мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ажратилган 330 та планшет, 15 та электрон доска ҳамда телевизорлар топширилди.
Шунингдек, тумандаги 43-мактабда ўтказилган тадбирда шаҳар ва туманлардаги 21 та мактабга вазирлик томонидан жами қиймати 2,6 млрд сўмлик 38 турдаги спорт анжомлари туҳфа қилинди.
Вилоят раҳбари Президентимизнинг Сурхондарё вилоятида таълим сифатини ошириш, мактаб ва боғчалар моддий техника базасини мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори ҳамда бу борада кўрсатаётган кўмаги учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига миннатдорчилик билдирилди.
Мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишилиб, таълим сифатини ошириш, дуал таълим тизимини сифатли йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берилди.