Оксфорд университети докторантура йўналишида грант ютиб олган устоз

15 январь 2025 йил
image

Тўрақўрғон туманидаги 37 - умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Нодира Набиева “Инглизча - Ўзбекча Сурдо луғат" тайёрлаган умидли ёшлардан биридир. 

Германиянинг “Lambert Academic Publishing”  нашриётида унинг "Teaching English to deaf students" номли китоби чоп этилиб, 8 та тилга таржима қилинган. 

Мазкур адабиёт АҚШнинг Галладет университети профессор - ўқитувчилари томонидан юқори баҳоланиб, айни пайтда ёрдамчи ўқув - услубий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда. 

Бунинг учун изланувчан муаллимага 5 минг АҚШ доллари гонорар сифатида тўлаб берилган. 

Шунингдек, Нодира Буюк Британиянинг  Оксфорд университети докторантура йўналишига 100 фоизли грант ютиб олиб, Cларендон стипендианти бўлган. Бироқ, оилавий шароити туфайли таҳсилни давом эттира олмаган. 

Айни пайтда эса, Исҳоқхон Ибрат номидаги чет тиллари институтининг таянч докторанти сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Ҳозирга қадар педагогнинг 50 дан ортиқ илмий мақолалари Германия, АҚШ, Франция, Англия, Ҳиндистон, Чехия каби давлатларнинг юқори импакт факторли журналларида чиққан.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu