Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни вазир Ҳилола Умарова очиб берди ҳамда ўзининг эзгу тилакларини билдирди.
Хусусан, вазир барча Ватан поспонларини, шу жумладан вазирлик тизимида фаолият олиб бораётган йигитларнинг Ватанимиз тараққиёти йўлидаги хизматларини эътироф этди ҳамда фидокорона хизматларида улкан муваффақиятлар тилади.
Вазир, шунингдек Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб бўлиши билан бугунги кун қўшалоқ байрамга айланиб кетганлигини алоҳида таъкидлади.
Юртимиз байроғини баланд кўтариб, Ватанимизга яна бир ғалабани туҳфа қилган ёшларимиз ва уларнинг устозлари чинакам маънода бугун бизга катта қувонч ва ифтихор олиб келишди, — деди вазир Ҳилола Умарова ўз сўзида.