Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятига бағишланган Қўмита эшитуви бўлиб ўтди.
“Мактабгача ва мактаб таълими тизими: эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзусида бўлган эшитувда вазир ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг тегишли бўлинма бошлиқлари иштирок этди.
Тадбир давомида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилган натижалар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қайд этилганидек, вазирлик томонидан келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган устувор вазифар белгилаб олинган. Хусусан:
Иккита хорижий тил ўқитиладиган умумтаълим мактаблар сони 420 тага, касб-ҳунарга ўргатиладиган умумтаълим мактаблар сони 400 тага етказилади;
Ўқитувчиларга малака тоифасини беришда ҳам рақамлаштирилган тизимга ўтилган. Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади;
Мудофаа вазирлиги билан бирга 208 та таълим масканида “Жасорат мактаблари” ташкил этилади;
“Таълим барча учун тенг” тамойили асосида инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим мактаблар сони 1 900 тага етказилади, шунингдек ушбу тизим 208 та давлат мактабгача таълим ташкилотида жорий этилади.