10 284 та умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида 1,8 млн нафар ўқувчи;
“Ҳуқуқий-маърифий билимдон” ижодий кўрик-танловига 1,5 миллион нафардан ортиқ ўқувчи;
“Ватанпарварлар”, “Ёш чегарачилар”, “Ёш қутқарувчилар”, “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақаларига 1 млн нафарга яқин ўқувчилар қамраб олинди;
Ота-оналарга фарзанд тарбиясида кўмаклашиш учун “Ота-она – мураббий” китоби тайёрланди;
Маънавий-маърифий ишлар бўйича илк бор 14 та таянч “Тарбия мактаблари” ташкил этилди;
Мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарлари учун тарбиявий ишларни тизимли, замонавий ёндашувлар асосида олиб боришга қаратилган услубий қўлланма яратилди.