Озарбайжон делегацияси томонидан “Меҳрли мактаб” тажрибаси ўрганилмоқда

17 декабрь 2024 йил
image

Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларидан иборат делегация Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказида жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Меҳрли мактаб”да бўлди.

Бундан кўзланган мақсад келгусида Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, госпитал таълими бўйича мамлакатимиз фаолиятини Озарбайжон Республикасининг айни турдаги тиббиёт муассасаларида жорий этишдан иборат.

Ташриф давомида Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда Ўзбекистоннинг госпитал таълими бўйича, хусусан, марказда жойлашган “Меҳрли мактаб”да болаларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Делегация аъзоларига ҳамроҳлик қилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов мазкур госпитал мактабда узоқ муддат давомида даволанаётган ҳамда мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болаларга берилаётган таълим ҳамда ушбу йўналишдаги мамлакатимиз тажрибаси билан хорижий делегацияни батафсил таништириб ўтди.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu