Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиқ ўринбосарлари малакаси оширилмоқда

12 декабрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 11-13 декабрь кунлари Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўринбосарлари ҳамда Мактабгача таълим ташкилотларини мувофиқлаштириш шўба раҳбарлари учун ўқув-амалий семинари ташкил этилмоқда.

Ўқув-амалий семинарда “Тизимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш йўллари”, “Мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари малакасини ошириш ҳамда “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини ташкил этиш”, “Таълим тизимида коррупсияга қарши курашиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш”, “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастурини амалиётда қўллаш” каби мавзуларида тренинглар ташкил этилади.

Семинар-тренинг жараёнида иштирокчилар томонидан мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнида инновациялар ва янги педагогик технологияларни жорий этиш, ривожлантирувчи муҳитни яратиш, педагог кадрлар малакасини ошириш, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни соғлом ва ҳавфсиз овқатлантириш, рақамлаштириш, молиялаштириш, давлат-хусусий шериклик асосидаги ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш, коорупсия ҳолатларини олдини олиш, болаларни қамраб олиш кўрсаткичларини ошириш бўйича  замонавий ёндашувлар асосида ўзаро тажрибалар алмашинади.  

Шунингдек, ўқув-амалий семинар дастури доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 146-сон ва 201-сон давлат ҳамда “Келажак пойдевори” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришади.

Маълумот учун: 14 нафар – Ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўринбосарлари, 14 нафар – ҳудудий бошқармаларнинг Мактабгача таълим тизимини мувофиқлаштириш шўбаси мудирлари иштирок этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu