Қорақалпоғистонда Давлатимиз раҳбарининг “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, Мудофаа вазири масъул ходими, Шимолий-ғарбий ҳарбий округи қўмондони, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вази ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзаро мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда 514 нафардан зиёд умумтаълим ташкилотларида чақириққача бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида бажариш, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ходимларга зарур кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир туман (шаҳар)да “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан уларни жиҳозлаш, моддий техник таъминотини яхшилаш бўйича хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, худди шундай учрашувлар бугун вазирлик масъуллари томонидан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам бўлиб ўтди.