Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2-баёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Шайхонтоҳур тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда "Ёнғин хавфсизлиги" ойлиги доирасида вазирлик ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда ёнғин, ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш юзасидан суҳбат ва ўқув машғулотлари ташкил этилди.