Боку шаҳрида ўтказилаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси ташкил этилди

13 ноябрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 10-22 ноябрь кунлари Боку шаҳрида ўтказилаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP 29 доирасида олий даражадаги тадбирлар ташкил этилиб, муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия томонидан 2024–2030 йилларда барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Халқаро стратегия имзоланди. Экологик таълим ва “яшил” кўникмаларни ривожлантириш, ушбу жиҳатларни ҳам расмий, ҳам норасмий таълим тизимига сингдириш стратегиянинг муҳим қисмидир.

Шунингдек, тадбирларда “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳаси аъзолари ҳам иштирок этиб, минтақавий ва халқаро эко-оромгоҳлар давомида ишлаб чиқилган иқлимга оид ташаббусларини намойиш этди.

Ёш экофаолларимиз Экологик кун тартиби бўйича халқаро маслаҳат қўмитасини тузиш, билим алмашиш, минтақавий ва миллий иқлим лойиҳаларини мувофиқлаштириш учун майдон тақдим этувчи рақамли платформани ишлаб чиқиш, “Young Climate Champions” халқаро экофаоллар ҳамжамиятини кенгайтириш, “Transchegaraviy ekotizimlar” каби лойиҳа ва таклифларни билдиришди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu