Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Директорлар Кенгаши ҳамда Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ҳамкорлигида “Таълимда лидерликни ривожлантириш: Илҳом ва эътироф куни” мавзусидаги семинар тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинар тренинг менежерлик сертификатини қўлга киритиб, Жиззах вилояти Директорлар Кенгаши тавсиясига кўра ўз фаолиятини бошлаган умумтаълим мактаби директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларига самарали бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари, таълимдаги янги тажрибалар тўғрисида маълумот бериш, уларни янги фаолиятга илҳомлантириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида “Самарали мактаб бошқаруви”, “Таълимда лидерларни илҳомлантириш”, “Муваффақиятли мактаб яратиш” каби кўплаб мотивацион психологик тренинглар олиб борилди.
Тадбир якунида Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг бадиий намойишлари ҳам тақдим этилди.