Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Анжи шаҳрида бўлиб ўтган “Анжи Плай халқаро академик алмашинув конференцияси”да иштирок этди.
Мазкур конференция давомида Ўзбекистоннинг мактабгача таълим соҳасида эришилаётган ютуқлари, стратегик ривожланиш йўналишлари ҳамда халқаро ҳамкорлик учун таклиф этилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тақдимот қилинди.
Маълумот учун: Анжи Плай дунёга машҳур мактабгача таълим дастури ҳисобланади.
Шунингдек, конференсия доирасида вакилларимиз Анжи шаҳри раҳбарияти, Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ва бошқа хорижий ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиб, мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлишди.
Натижада, мамлакатимизга беғараз ёрдам асосида Анжи Плай дастурини жорий қилиш ҳамда тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилотлари бошқарув ходимлари малакасини ошириш бўйича келишувга эришилди.