Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ушбу таълим масканларида ўқувчилар ўрганган касблари бўйича даромад топишлари учун касбий таълим тўгараклари фаолият юритмоқда. Шунингдек, Педагогларни янги малакаларга ўргатиш марказида "Касбий таълим усталари" учун педагогика ва замонавий дарс ўтиш методикалари бўйича ўқув семинар ташкил этиш режалаштирилган.
Маълумот учун: бугунги кунда ҳудуддаги 200 нафардан ортиқ ўқувчилар ўрганган касб-ҳунарлари ортидан қўшимча даромад топиб келишмоқда.