Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳи йиғилиши ташкил этилди

24 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳи Йиғилиши ташкил этилди.

Унда вазир ўринбосари Сардор Раджабов иштирок этиб, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди. 

Йиғилиш доирасида: 

➖ Инклюзив таълимнинг дастурий асосини маъқуллаш,
➖Таълим бўйича халқаро ҳамкорлик (GPE)нинг таълим мониторинги, баҳолаш ва далиллардан ўрганиш (MEL) салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, 
➖ўқитувчилар малакасини оширишга қаратилган ташаббусларни жорий этиш, 
➖тараққиёт бўйича ҳамкорликнинг таълим соҳасига оид янги дастурлари ва ташаббуслари бўйича сўнгги маълумотларни тақдим этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

UNICEFнинг Ўзбекистондаги вакили Алберто Бианcоли тадбирда "Ўзбекистон таълим тизимида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди ва қисқа муддатда шунда тез натижаларга эришиш бўйича Ўзбекистон бизга намуна бўлмоқда" деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Суҳбат якунида келгусида мазкур йўналишда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар иштирокида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu