Ўзбек адабий тилининг ривожланиш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди 

21 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда Институтнинг 95 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда ўзбек адабий тилининг ривожланиш тенденсиялари: муаммолар, ечимлар, тавсиялар” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Унда хорижий давлатлар ва юртимиздаги соҳанинг таниқли профессор олимлари, докторантлар, тадқиқотчилар иштирок этди.

Анжуманда ўзбек тилининг замонавий жамиятдаги ўрни, долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, тил маданияти, таълим ва илм-фан соҳаларида нуфузини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тил сиёсати ва уни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат ва жамоатчилик саъй-ҳаракатлари таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур конференсияга Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар олимлари ва илмий тадқиқотчилардан 200 дан ортиқ илмий мақолалар келиб тушган бўлиб, уларнинг 100 таси қабул қилинди. 

Ушбу материалларда Янги Ўзбекистонда Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари, узлуксиз таълим тизимида давлат тилини тизимли ривожлантириш стратегиялари, миллий тарбияда ўзбек адабий тилидан фойдаланиш тенденсиялари, ўзбек тилини ўқитишда методик маҳоратни ривожлантириш самарадорлиги каби муҳим масалалар ўрин олган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu