Маскат шаҳрида ICESCOнинг Таълим вазирлари Учинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда

4 октябрь 2024 йил
image

Омон Султонлиги, Маскат шаҳрида Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Таълим вазирлари Учинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу конференцияда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги вазирлик делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Конференция ICESCOга аъзо давлатларда таълимдаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан фойдаланиш, медиа ва яшил таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш каби долзарб мавзуларга бағишланган.

Тадбир давомида Ўзбекистон томони:

- таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, 
- Ўзбекистонда ташкил этиладиган ва буюк алломаларимиз илмий фаолиятига бағишланадиган фан олимпиадаларида
ICESCO давлатларининг иштирок этиши,
- инклюзив таълим, шунингдек алоҳида эҳтиёжга эга болалар таълими каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш юзасидан қатор ташаббусларни илгари сурди.

Маълумот учун: Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилотига 53 та давлат аъзо бўлиб, Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2017 йилда қўшилган. Мазкур ташкилот томонидан Самарқанд шаҳри 2025 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu