Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш» бўйича минтақавий бошқармаси ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳаётий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда спорт орқали 13-18 ёшли болалар ўртасида жиноят, зўравонлик ва наркотик моддаларни истеъмол қилишни олдини олиш мақсадида ташкил этилган учрашув шулар жумласидан.
25 март куни пойтахтимиздаги 17-ИДУМда Доха декларациясини амалга ошириш бўйича Глобал дастурининг «Адолат учун таълим» ташаббуси доирасида ташкил этилган семинар-тренингда ўқитувчилар ўз педагогик фаолиятида ўқувчиларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, мазкур йўналишда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш, уларнинг жамиятда ҳуқуқбузарлик профилактикаси масалаларида фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш ҳамда уни ҳаёт давомида қўллаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсияларга эга бўлди.