Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 11 сентябрдаги тегишли буйруғи билан тизимдаги умумий ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатларни верификациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу Низомга мувофиқ:
талабгор-педагог ўзи фаолият юритаётган умумтаълим муассасасидаги масъул ходимга ERP тизимига киритиши учун қўшма қарорда келтирилган сертификат аслини ва ушбу сертификат нусхасини тақдим этади;
мактаб директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан ушбу сертификат нусхаси бир иш куни ичида ERP тизимига юкланади ва ҳақиқийлигини текшириш учун ҳудудий бошқарма масъулига юборилади;
ҳудудий бошқарма масъул ходими киритилган ҳужжатларни белгиланган талабларга мослигини ўрганади;
белгиланган талабларга мос бўлмаган сертификатларни таҳрирлаб мактаб директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига қайтариб юборади;
киритилган маълумотлар сертификат нусхасига мос ва ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг верификацияни тасдиқлайди.
Маълумот учун: сертификатлар ERP тизимига юклангандан кейин 15 кун мобайнида масъул ҳудудий ходимлар томонидан верификациядан ўтказилади.
Низомнинг тўлиқ матни