«ОНЛАЙН МАКТАБ» ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАЪЛИМ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН МАКТАБЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ УЧУН НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

16 март 2021 йил
image

Бугун «Онлайн мактаб» лойиҳасининг бир гуруҳ тажрибали педагоглари жамоаси Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Ташрифдан асосий мақсад Наманган туманини намунали ҳудудга айлантириш ва таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда фаолият юритаётган педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш ва ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини оширишдан иборат.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Наманган туманидаги барча умумтаълим муассасалари фаолиятини ўрганиб, таълим сифатини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилган эди. Тажрибали ўқитувчиларнинг туманга ташрифи ана шу ишларнинг амалий ифодаси саналади.

Сафар давомида тумандаги педагогларга «Маҳорат дарслари» ҳамда ўқувчилар учун «Очиқ дарс машғулотлари» ўтказиш ҳамда вилоятдаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш кўзда тутилган.

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu