Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Британия Кенгаши ва Норвич тил таълими институти билан ҳамкорликдаги тренингларга старт берилди

11 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Британия Кенгаши ҳамда Норвич тил таълими институти билан ҳамкорликда инглиз тили ўқитувчилари учун касбий ривожланиш тренингларига старт берилди.

Маҳорат дарсларида замонавий технологиялар асосида таълим бериш, ўқувчиларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш,  таълим жараёнида дўстона муҳитни шакллантириш ҳамда ўқувчига йўналтирилган таълим каби мавзуларда сўз бормоқда.

"Мактаб чемпионлари" лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда бутун Республикамиздан устозлар иштирок этишмоқда. 

Тренинглар Норвич тил таълими институти вакили Мартин Cларке томонидан олиб борилмоқда.

Маҳорат дарсларида устозлар ўз фаолиятларида қўлланилган тажрибалар ҳамда методика ҳақида ҳам фикр алмашишмоқда. 

Келгусида устозлар ўрганган билимларини ўз ҳудудларидаги ҳамкасблари билан  бўлишишади.

Тренинг жараёнлари 2 кун давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu