Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда инновацион мактабгача таълим ташкилотини қуриш лойиҳасига старт берилди.
Бугун ушбу лойиҳага вазир Ҳилола Умарова ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Президенти Чанг Вон Сам томонидан тамал тоши қўйилди.
Амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 500 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, йилига 4000 нафар педагог малакасини оширишга мўлжалланган марказ фаолият бошлайди.
Ушбу муассаса 5 та компетенцияни – интеллектуал, маънавий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган илғор ўйин технологиялари билан жиҳозланади.
Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида:
➖эрта ёшда таълим олиш имкониятларини яхшилаш;
➖шахсга йўналтирилган ёндашув дастурлари бўйича тайёрланган педагоглар сонини кўпайтириш;
➖мактабгача таълим сифатини ошириш каби кўрсаткичларда сезиларли натижаларга эришиш кутилмоқда.