Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ҳамда турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олмаган шахслар учун экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш имконияти яратилган.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиганлар таянч ўрта таълим (9-синф), 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар умумий ўрта таълим (11-синф) доирасида якуний давлат аттестациясида қатнашиши мумкин.
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш учун ҳар бир ҳудудда мактаблар белгиланган.
Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) белгиланган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.
Экстерннинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1)баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;
2)экстерннинг 3,5х4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
3)паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда).
Талабгорлар (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670) «Экстернат тўғрисидаги низом»га мувофиқ, жорий ўқув йили учун битирувчиларга белгиланган фанлардан якуний давлат аттестациясини топширадилар.
Талабгорлар учун якуний давлат аттестацияси топширадиган мактабларда «Маслаҳат дарслари» ташкил этилади.
2020-2021 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.