Умумтаълим муассасалари ходимларининг намунавий штатларига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

4 сентябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2014 йил 30 августдаги 288-сонли буйруғи билан вазирлик тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, умумтаълим муассасаларидаги:

 

психолог лавозими ўқувчилар сонидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорларда киритилади:

1500 нафаргача бўлганда — 1,0 бирликдан;

1500 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 2,0 бирликдан.

 

Лаборатория хонаси мавжуд бўлганда, физика ёки кимё фани ўқитувчисидан бирига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu