Фаолиятимиз ҳар бир хонадонда ҳар куни муҳокама бўлади

28 август 2024 йил
image

Пойтахтимиздаги 298-мактабда “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва тизимдаги муҳим ислоҳотлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, вазир ўринбосарлари ҳамда вазирлик масъул ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманини очиб берган Ҳилола Умарова журналист ва блогерларни янги ўқув йили билан табриклади:

“Бизнинг тизим жуда катта – мактабларимизда 6 ярим миллиондан ортиқ ўқувчи, мактабгача таълим ташкилотларимизда 2 миллиондан ортиқ боғча боласи, техник ходимларни қўшиб ҳисоблаганда бир миллионга яқин педагог жамоамиз бор. Ўқувчилар ва боғча болаларимизнинг ота-оналари билан ҳам бевосита ишлаймиз. Бу дегани, бизнинг кундалик фаолиятимиз деярли ҳар бир хонадонда ҳар куни муҳокама бўлади. Айтмоқчи бўлганим, вазирлик тизими фаолияти ҳамманинг яққол кўз ўнгида туради. Мазкур жиҳат бизни янада масъулият билан ишлашга ундайди, албатта”, – дея ўз фикрини билдирди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu