"Ziyolilar.maktab": 100 нафар энг иқтидорли ёшлар тақдирланди

26 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Зиё Форум фонди билан ҳамкорликда "Ziyolilar.maktab" лойиҳасида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни вазир Ҳилола Умарова очиб берди. У ўз нутқида ғолиблар ва уларнинг яқинларини самимий табриклаб, улкан зафар ва муваффақиятлар тилади.

Фонд директори Бобур Фарманов ҳам сўзга чиқиб, барчага ўз эзгу тилакларини билдирди. 

Ғолиб ўқувчилар сертификат, “Зиёлилар” тўплами ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Маълумот ўрнида: "Ziyolilar.maktab" лойиҳаси доирасида 9300дан зиёд анкеталар келиб тушган. Улар орасидан 100 нафар энг фаол, ташаббускор ва иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu