“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

23 август 2024 йил
image

Мазкур танлов қисқа муддатда оммалашиб улгурди. Рақамларга мурожаат қилсак, 2023-2024-ўқув йилида ўтказилган танловда 6 442 та мактабнинг 32 210 нафар ўқувчиси қатнашган. Ўтган давр мобайнида танловда 110 мингга яқин ўқувчилар ўз билимларини намоён этди.

Ўн минглаб қоракўзларимиз қамраб олинган танловнинг якуний финал босқичига етиб келишнинг ўзи катта ғалаба.

Ғолиблар, бугунги кун қаҳрамонларимиз билан танишинг:

1-ўрин Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри 22-мактаб жамоаси,

2-ўрин Наманган вилояти, Чортоқ тумани 53-ИДУМ жамоаси,

3-ўрин Тошкент шаҳри, 110-ИДУМ жамоасига насиб этди.

Ғолибларига медаллар ҳамда эгаллаган ўрнига мос равишда 300 млн сўм, 400 млн сўм ҳамда 500 млн сўмлик пул мукофотлари топширилади.

Шунингдек, Президент совғаси сифатида Республика босқичи барча иштирокчилари ва уларнинг устозлари, жами 84 нафар ўқувчи ва педагоглар ўз билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун хорижга таълим саёҳатига юборилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu