"Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

14 август 2024 йил
image

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда  вазирлик масъуллари, ота-оналар, мураббийлар, ўқувчилар иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси 1-ўринни, 
Наманган вилояти жамоаси 2-ўринни, 
Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан ташкил топган жамоалар 3-ўринни эгаллашди.

Ташкилотчилар томонидан ғолиб жамоалар диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ Марказий кенгаши матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu