“Табиий фан” (Science) бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ўтказилмоқда

9 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасаларининг “Бошланғич синф” ўқитувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Биология”, “География” ва “Физика” фанлари ўқитувчилари учун “Табиий фан” (Science) бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ўтказилмоқда.

Ўқитувчиларга қўшимча имконият яратиш мақсадида ушбу курслар “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси (https://onlinedu.uz/)га жойлаштирилган. Педагоглар платформадаги шахсий профил орқали мазкур курсларда иштирок этишлари мумкин.
 
Курсларини тўлиқ ўзлаштирган ўқитувчиларга платформа орқали тегишли сертификатлар тақдим этилади.

Педагогларга эслатма: Агар сиз “Бошланғич таълим” ўқитувчиси сифатида “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси орқали “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан, “Биология”, “География” ва “Физика” фанлари ўқитувчилари бўлиб рўйхатдан ўтган бўлсангиз, 5-синф “Табиий фан” (Science) бўйича ушбу курсда ўқишингиз мумкин. Бунда фанингизни ўзгартиришингиз шарт эмас.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu