Вазирлик ҳудудий матбуот котиблари фаолияти таҳлил этилди

8 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудий матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмаларида очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги таҳлил қилинди.

Ушбу жараёнлар 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича вазирлик томонидан тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланди.

Бунда номзодлар фаолияти пресс тадбирлар ва жонли эфирлар уюштирганлиги, танқидий материалларга тезкор жавоб бериши, ахборот тарқатиш манбалари сони ва тезкорлиги, ташкилот раҳбарининг жамоатчиликка очиқлиги каби 10 та номинация бўйича кўриб чиқилди.

Таҳлил натижаларига кўра:

Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Малика Ахмедова фаолияти (94 балл) — аъло;

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Ирода Орипова фаолияти (94 балл) — аъло;

Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Жавоҳир Рустамов фаолияти (91 балл) — аъло;

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Умархўжа Мадаминов фаолияти (90 балл) — аъло;

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби — Перизад Уразалиева фаолияти (90 балл) — аъло;

Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Бахтигул Қаршиева фаолияти (89 балл) — аъло;

Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Дилдора Мусаева фаолияти (89 балл) — аъло;

Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Хуршида Нарзиева фаолияти (86 аъло) — аъло;

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Дилафруз Шукурова фаолияти (84 балл) — яхши;

Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Одилжон Жалолов фаолияти (71 балл ) — яхши;

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Асмонур Режаббоева фаолияти (70 балл) — қониқарли*;

Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Сарвиноз Нарзиева фаолияти (61 балл) — қониқарли;

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Эркин Холбобоев фаолияти (56 балл) — қониқарли;

Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби — Дилфуза Уракбаева фаолияти (53 балл) — қониқарсиз* этиб баҳоланди.

*Ушбу матбуот котиблари айни вақтда ўз фаолиятини бошқа ишда давом эттиришмоқда:
Асмонур Режаббоева (2024 йил 15 март)
Дилфуза Уракбаева

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu