“БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ СУРХОНДАРЁДА

8 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан Республика бўйлаб йил давомида бўлиб ўтадиган "Баркамол авлод болалари” фестивалига СТАРТ БЕРИЛДИ.

Фестивал Сурхондарё вилоятида қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди:

“Маданият ва санъат” — йўналиши (Тасвирий санъат ва либос);
“Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” — йўналиши (Робототехника ва конструкторлик);
“Жисмоний тарбия ва спорт” — йўналиши (Шахмат-шашка);
“Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” — йўналиши (Мунчоқли безак);
“Туризм ва экология” — йўналиши (Карвинг);
“Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” — йўналиши (Ментал арифметика);
“Хорижий тиллар” — йўналиши (Инглиз тили).

Фестивалда Сурхондарё вилоятидан умумий 22 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Тадбир сўнгида фестивал эстафетаси ТОШКЕНТ вилоятига топширилди.

Фестивал ғолиблари ва фаол иштирокчиларга дипломлар, совринлар ва эсдалик совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu