Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида ўқувчиларни замонавий касбларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ишчи касблар ҳақида тасаввурларини кенгайтириш мақсадида “VR-Profi Hub” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида умумтаълим муассасаларининг IT дастурлаш соҳасига қизиқувчи ўқувчилари ўртасида VR-Profi Hub Challenge: IT - касблар дунёсига шўнғи!” танлови ташкил этилмоқда.
Мазкур танловнинг республика босқичи бошланди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар иштирокчи қатнашади.
Танлов жорий йилнинг 8 августига қадар давом этади.