Ўзбекистонлик ўқувчилар Беларусда маданий ҳордиқ чиқарди

2 август 2024 йил
image

Бир гуруҳ ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчилар Беларусда жойлашган “Зубрёнок” Миллий болалар таълим ва соғлиқни сақлаш марказида мароқли ҳордиқ чиқаришди.

Беларус Республикаси таълим вазирлиги таклифига биноан ташкил этилган саёҳат тадбирларида Республика фан олимпиадаси, “Турон” мактаб театри ва “Бузатов фест” танловлари ғолиблари, “Эко-мактаб” лойиҳаси иштирокчилари ҳамда турли республика ва халқаро танлов ва мусобақалар совриндорлари иштирок этди.

Ўқувчилар рус ва беларус тенгдошлари билан турли маданий марказлар ва тарихий обидаларга уюштирилган саёҳатлар, бадиий ва компютер тўгараклари, спорт ва оммавий тадбирлар ҳамда мусобақаларда фаол қатнашди.
 
 Шунингдек, ҳудудда жойлашган Тиббиёт марказида тиббий муолажалар олишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu