25-июлдан навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш бошланади 

22 июль 2024 йил
image

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан умумий ўрта таʻлим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

Жорий йилнинг 25-июлидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабул қилинишини маълум қиламиз.

Мурожаатларни юбориш 2024 йил 10 август (шу куни ҳам)га қадар давом этади.

Маълумот учун: жорий йилнинг март-июн ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида муваффақиятли ўтган 4 896 нафар стажор-ўқитувчиларнинг сертификатлари уларнинг шахсий кабинетларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз: касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март-июн ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам) ҳамда синовлардан ўта олмаган стажор-ўқитувчилар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

Касбий сертификат олиш учун назорат синови тест шаклида ўтказилади ҳамда 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор синовдан ўтган ҳисобланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu