Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2024” танлови Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вазир Ҳилола Умарова иштирок этди ҳамда танлов ғолибларини самимий табриклади.
Юқори малакали методист-тарбиячи ва тарбиячиларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда умумий ҳисобда 11 320 нафар тарбиячи иштирок этди.
Танловнинг якуний босқичида 82 нафар иқтидорли тарбиячилар 6 та номинация доирасида ўзаро баҳс олиб боришди. Натижаларга кўра, ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафардан, жами 18 нафар иштирокчи ғолибликни қўлга киритишди.
Белгиланган 4 та номинация бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган, олий маълумотга эга бўлмаган ғолиблар олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга кириш учун махсус тавсиянома билан тақдирланишди.