Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидаги бир қатор таълим муассасаларида бўлди.
Ўрганишлар жараёнида Вазирлик ишчи гуруҳи:
➖ таълим муассасаларидаги янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари,
➖дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар,
➖ ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабларда ташкил этилган “соғломлаштириш майдонча”лари фаолияти ўрганилди.
Ишчи гуруҳ умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, ўз тавсияларини берди.