Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бўлиб турибди.
Учрашувлар аввалида вазир ўринбосари Қўқон шаҳар 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди ҳамда таълим жараёнлари билан танишди.
Ушбу муассасада Миллий Гвардия билан ҳамкорликда “Ёш гвардиячилар" тўгараги ташкил этилган бўлиб, унда 50 нафар тарбияланувчи таҳсил олмоқда.
Шундан сўнг, Қўқон шаҳридаги 41-, 34-, 12-, 35-ўрта таълим мактабларида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида вазир ўринбосари янги ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар бўйича керакли тавсиялар берди.
Фарҳод Боқиев “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан ташкил этилган “Таътилдаги оқшом” номли кўргазмали консерт дастурида ҳам иштирок этди.
Тадбирда тўгарак аъзоларининг ижодий ишларидан кўргазмалар, ижодий саҳна кўринишлари, спортчи болалар томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Шунингдек, Фарҳод Боқиев 41 йил давомида бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб фаолият олиб борган ва ҳозирда 91 ёшли, нафақадаги фахрий устоз Хайрияхон ая Мелибоева ҳолидан хабар олди.