Вазир кубоги учун мусобақаларнинг республика босқичига Сурхондарё мезбонлик қилди

16 июль 2024 йил
image

Термиз туманидаги спорт мактабида умумтаълим мактабларининг 5-10-синф ўқувчилари ўртасида дзюдо спорт тури бўйича "Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" спорт мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар 14 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Қизғин кечган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu