Болаларнинг ёзги таътил давомида нималар билан банд эканлигини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди

15 июль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан болаларнинг ёзги таътил давомида нималар билан банд эканлигини аниқлаш мақсадида ота-оналар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Унда 4668 киши иштирок этди. Натижалар қуйидагича:

Иштирокчилар жавобларидан кўриш мумкинки, ёзги таътил давомида ўқувчиларнинг катта қисми қўшимча дарсларга қатнашади (51 %). 

Бу билан улар янги ўқув йилига тайёрланишади, ёзнинг 3 ойидан унумли фойдаланиб, янги кўникмаларни қўлга киритади. 

Сўровномада қатнашган 42 % ота-оналар эса фарзандим таътил давомида уйда, уй ишларига ёрдамлашади, деб жавоб берилган. 

Ундан кейинги ўринда болаларнинг таътил давомида бобо-бувисиникида (12 %) ва оромгоҳларда (10 %) ўтказиши кўрсаткичи эгаллайди. 

Иштирокчиларнинг 5 фоизи болалари таътилни хорижда ўтказишларини билдирган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu