Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Андижон вилоятида бўлиб, вилоятдаги таълим муассасалари раҳбарлари ва устозлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам иштирок этди.
Унда вазир Ҳилола Умарова юртбошимизнинг мактабгача ва мактаб таълим тизимига бераётган эътиборлари хусусида алоҳида тўхталиб, барча педагоглар қатори андижонлик устозлар ҳам ушбу юксак ишончни оқлаш йўлида жонбозлик кўрсатишлари зарур эканлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига Ўткирбек Шукуров тайинланганлиги эълон қилинди.
Йиғилишда масъулларга янги 2024-2025-ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада яхшилашга доир кўрсатмалар берилди.
Очиқ мулоқот давомида устозларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари ҳам тингланди.