Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қўшимча функциялар юклатилди

4 июль 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълим агентлиги фаолиятини тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар вазирлик тасарруфига ўтказилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди:

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари хдмда усулларини жорий этиш;

мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида сотлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим биланбосқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш;

нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидия ва компенсациялар ажратиш, берилаётган давлат кўмагининг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш;

мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш;

соҳада замонавий ахборот технологияларини қўллаш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва ҳужжатлар айланмасини қисқартириш орқали мактабгача таълим хизматлари сифатини ошириш.

Фармоннинг тўлиқ матни

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu