28-Ўсмирлар ўртасидаги Болқон математика олимпиадасида ўқувчиларимиз 3 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритишди

29 июнь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 25-30-июн кунлари Туркиянинг Анталя шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасида 28-Болқон Математика олимпиадасида Албания, Озарбайжон, Босния ва Герсоговиния,  Болгария, Украина, Кипр, Франсия, Грузия, Греция, Хораватия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Молдова, Шимолий Македония, Монтенегро, Саудия Арабистони, Сербия, Руминия, Туркия  каби мамлакатлардан жами 135 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этди

28-Ўсмирлар ўртасидаги Болқон математика олимпиадаси якуний натижаларига кўра, ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан 3та кумуш, 3 та бронза медаллари қўлга киритилди. 

Совриндорларимиз билан танишинг:

Эргашев Сарварбек — Андижон вилояти, Марҳамат тумуни ихтисослаштирилган мактаб, 9-синф ўқувчиси  - Кумуш медал

Анваров Жавоҳир —  Сурхондарё вилояти Ангор тумани 3-сонли умутаълим мактаби 8-синф ўқувчиси  - Кумуш медал

Мамажонов Азизбек — Сирдарё вилояти Сайҳунобод тумани  3-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси  - Кумуш медал

Абдулазиз Раджабов — Тошкент шаҳри, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси - Бронза медал

Икром Ҳасанов — Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 68-сонли умутаълим мактаби 9-синф ўқувчиси -Бронза медал

Абдусаломов Умиджон — Андижон вилояти, Андижон шаҳар 1-сон ихтисослашган мактаб интернати , 8-синф ўқувчиси - Бронза медал

Барча ғолибларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини табриклаймиз!

Илм олишдан, изланишдан асло тўхтаманг.

Кейинги Халқаро олимпиадаларда ҳам омад ёр бўлсин!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu