Немис тили фанидан дарс берувчи устозлар диққатига!

21 июнь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Гёте институтининг Тошкентдаги филиали билан ҳамкорликда ҳудудларда “Goethe Zertifikat B2” тил имтиҳонини ташкил этилмоқда.

Имтиҳонлар 5 та ҳудудда 8 июль санасига қадар бўлиб ўтади: 

Фарғона шаҳрида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари талабгорлари учун 21-23-июн кунлари, 
Термиз шаҳрида 27-28 июнь кунлари, 
Самарқанд шаҳрида 28-30 июнь кунлари;
Бухоро шаҳрида Бухоро шаҳрида навоийлик, хоразмлик ва қорақалпоғистонлик талабгор устозлар 2-4-июл кунлари; 
Қарши шаҳрида 5-7 июль кунлари бўлиб ўтади.

Дарвоқе, бунда ўқитувчиларимиз “Гоетҳе Зертификат Б2” имтиҳонини 50% чегирмали нархларда топшириш имкониятига эга бўлишди.

Синовларда барча устозларга омад тилаймиз!

Имтиҳонлар манзили билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu