Бугун, 18-июн куни Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимни Қозоғистон мудофаа вазири очиб бериб, барча жамоаларга муваффақият тилади.
Таъкидлаш керакки, мазкур халқаро йиғинда умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан иборат “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Бир ҳафта давом этадиган беллашувларда жамоамиз Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларус давлатлари ҳамда мезбон давлатнинг 42 та жамоалари билан беллашади.