Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов, вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари, шунингдек, олимпиадада иштирок этувчи хорижий давлатлар ўқувчи-ёшлари қатнашди.
Ўзига хос байрам шукуҳига уланиб кетган тадбирда сўзга чиққанлар мазкур мусобақанинг аҳамиятли жиҳатлари ҳамда унинг иштирокчи ўқувчилар ҳаётидаги ўрни хусусида атрофлича фикр билдириб ўтишди.
Вазир ўринбосари ўз сўзи давомида буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг дунё илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг илмий меъроси ва фаолияти бугунги кунга қадар дунё олимлари томонидан ўрганиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўзаро дўстона ва қувноқ тарзда давом этган олимпиаданинг очилиш маросими дилтортар куй-қўшиқлар ва ўқувчи-ёшларнинг беғубор рақс давраларига уланиб кетди.